Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон аэропортларида учиш вақтида "яшил" ва "қизил" йўлаклар бекор қилинди

Энди халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади.

259views0replies
0

Божхона қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Маълумки, халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида "масофавий божхона назорати" (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизими жорий этилган.
Шу муносабат билан эндиликда халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди.
Халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида жисмоний шахсларнинг божхона декларациясини расмийлаштириш ва уларга божхона қонунчилиги бўйича тушунтиришлар бериш учун йўловчилар ҳаракатига таъсир қилмайдиган алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади.
Божхона расмийлаштируви жойи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида “Божхона”, “Таможня” ва “Customs” ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.
Маълумот учун, масофавий божхона назорати — халқаро аэропортлар орқали учиб кетаётган йўловчиларни махсус ажратилган жойларда хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда танлаб олиш тамойили асосида ҳамда масофавий визуал кузатувни амалга ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишни таъминлайдиган тизим.
Қарор билан Ўзбекистон халқаро аэропортларининг учиб кетиш жойидаги масофавий божхона назорати тизимига қўйиладиган талаблар белгилаб олинди.
259views0replies
0

Комментарии