Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёдаги туғруқхонада эгизакларни дунёга келтирган 19 ёшли аёл операциядан кейин вафот этди

Аёл биринчи чақалоғини табиий туққан. Иккинчи чақалоқ эса операция йўли билан олинган.

395views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёдаги туғруқхонада ўтказилган жарроҳлик амалиёти вақтида ҳомиладор аёл вафот этгани, шундан сўнг, унинг яқинлари норози бўлиб, жанжал қилишгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ССБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган ҳомиладор аёл Т.О. 31 июль куни соат 22:35 да “ҳомиладорлик 1.35 ҳафта. Эгизак ҳомила. Эрта туғиш хавфи” ташхиси билан вилоят перинатал маркази ҳомиладорлар патологияси бўлимига ётқизилган.
4 август куни биринчи чақалоғини ўзи табиий туққан. Иккинчи чақалоқ ҳомила она қорнида кўндаланг жойлашиб, туғруқ йўллари ёпилиб қолганлиги сабабли кесар кесиш операцияси йўли билан олинган.
“Операциядан кейинги даврда стандартлар асосида даволаш тадбирлари ўтказилган. 11 август куни санавиация хизмати орқали хирург шифокор чақиртирилиб, врачлар консилиуми ўтказилган ва “кесар кесиш операциясидан кейинги 7-сутка. Метроэндометрит. Перитонит. камқонлик ўрта оғир даражаси” ташхиси қўйилган. Чақиртирилган хирург шифокор ёрдамида соат 12:00 да қайта операция-релапаротомия қилинган. Қайта операцияда-тотал гистеректомия, қорин бўшлиғи санацияси ва найлаш ўтказилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 12 август куни соат 19:00 да аёлнинг аҳволи тўсатдан оғирлашган, ўтказилган реанимацион даво тадбирларига қарамасдан шу куни соат 19:30 да биологик ўлим содир бўлган.
Ўлимдан кейинги ташхис: “Релапаротомиядан кейинги ҳолат. Эндотоксикоз. Ўпка артерияси тромбоэмболияси. Камқонлик ўрта оғир даражаси. Ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигининг оғир даражаси”.
Таъкидланишича, аёл доимий равишда акушер-гинеколог ва оилавий шифокор назоратида кузатилиб, уйда патронаж ўтказиб борилган. Т.О. ҳомиладорлик давомида “ҳомиланинг тушиш хавфи” бўйича вилоят перинатал марказида 2 марта стационар шароитда ётиб, даволаниб чиққан. Шифокорлар хулосасига кўра унда ҳомиладорлик ва туғишга қарши кўрсатма бўлмаган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
395views0replies
0

Комментарии