Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши объектларининг 70 фоизи зилзилага бардошли эмас

Республикада 12 баллик халқаро МСК-64 шкаласи бўйича интенсивлиги 7 балл ва ундан юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжуд.

605views0replies
0

Қурилиш вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг "Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, республикада 12 баллик халқаро МСК-64 шкаласи бўйича интенсивлиги 7 балл ва ундан юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжуд. Марказий Осиё давлатларининг бир қатор сейсмологик хизматлари ҳар йили турли жадалликдаги 3 000 га яқин ер ости силкинишларини қайд этади.
Кучли зилзилаларда энг кўп зарар кўрадиган уй-жой сектори, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, саноат ва савдо соҳалари бўлиб, уларнинг аксарияти шаҳарлар ва йирик аҳоли пунктларида жойлашган.
Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 70 фоизи сейсмик фаол зоналарда истиқомат қилади. Кўплаб бинолар, айниқса якка тартибдаги уйлар қурилиш норма ва қоидаларини ҳисобга олмаган ҳолда қурилганлиги сабабли уй-жой қурилиши объектларининг 70 фоизи сейсмик барқарор эмас.
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши оқибатида республика ҳудудида табиий офатлар сони сезиларли даражада ошди. Табиий офатларнинг ўртача сони 2001-2010 йилларда — 115 та ҳолат, 2011-2022 йилларда — 126 та ҳолатни ташкил этган.
Уларнинг 46 фоизи зилзилалар, 27 фоизи селлар, 13,5 фоизи ер кўчкилари, 8,7 фоизи кучли шамоллар, 2,4 фоизи сув тошқинлари, 1,6 фоизи табиий ёнғинлар, 0,8 фоизи қор кўчкилари ва бошқалар ҳиссасига тўғри келади.
605views0replies
0

Комментарии