Поиск
RUUZ

Общество

Истанбул аэропорти масжидида ўзбекистонлик фуқаро ухлаб ётган йўловчининг пулларини ўғирлади — видео

У ўғриликни содир қилаётган вақтида унинг ҳаракатлари масжиддаги кузатув камераларига тушиб қолган.

337views0replies
0

Видеодан кадр

Истанбул аэропорти масжидида ухлаб ётган йўловчининг пулини ўғирлаган ўзбекистонлик фуқаро Истанбул полицияси ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий нашрлари хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси Б.Маҳмудов ва унинг таниши терминалдаги масжидга келган. Улар йўловчилар масжидда ухлаб ётганини кўриб, ҳамёнларини очиб кўришни режа қилишган.
Б.Маҳмудов ухлаб ётган йўловчиларнинг сумкаларини кўздан кечираётган пайтда унинг таниши масжидда ўтирган бошқа йўловчини чалғитиб турган. Б.Маҳмудов йўловчилардан бирининг белбоғли сумкасидаги ҳамёндан пулларни олган. Шундан сўнг, Маҳмудов масжиддан чиқиб, пулларни санаш учун таҳорат жойига келган. Унинг бу ҳаракатлари масжиддаги камераларга тушиб қолган.
Б.Маҳмудов ва унинг шериги ишни битириб, Истанбул аэропортини тарк этишган. Пуллари ўғирланганини англаган йўловчи полицияга бориб, ариза билан мурожаат қилган.
Суриштирув ишларидан кейин, полиция ходимлари икки фуқарони ҳам такси кутаётган вақтида ушлаган ва ҳибсга олган. 
337views0replies
0

Комментарии