• 12 130 сум
    32.08
  • 14 245 сум
    50.98
  • 153 сум
    1.27
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 130 сум
    32.08
  • 14 245 сум
    50.98
  • 153 сум
    1.27
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 августа 2023

Импорт автомобилларни фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди

Ҳукумат тадбиркорлар фаолиятини тартибга солиш тизимига қатор ўзгартиришлар киритди.

545
0
Иллюстрация / avto.ru

"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими соддалаштирилганлиги муносабати билан айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра:

— янги импорт автомобиллар фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан сотилиши бекор қилинади;

— электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш амалиёти тугатилади;

— тадбиркорнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинади;

— солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

545
0