Поиск
RUUZ

Реклама

Oqtosh Avenue Resort: тоғ чўққисидаги хусусий апартаментларингиз

Ўзбекистондаги хусусий апартамент харид қилиш мумкин бўлган тоғ мажмуаси ҳақида.

228views0replies
0

Oqtosh Avenue Resort – ўз инфратузилмасига эга замонавий мажмуадан кўпроқ нарса. Бу йилнинг исталган вақтида оилавий дам олиш учун мўлжалланган премиум тоифадаги апартаментлардир. Курорт мажмуаси «Оқтош» санаторийсининг ёнида, денгиз сатҳидан 1037 метр баландликда қурилмоқда. Бу ерда ҳар бир киши шаҳар ҳаётидан дам олиши, тоза тоғ ҳавосидан нафас олиши ва оиласи билан вақтни яхши ўтказиши мумкин.
Тоғда об-ҳаво шароити тўғри келса вақтни кўпроқ очиқ ҳавода ўтказгингиз келади, шу сабабли апартаментлар ёнида қуйидагилар кўзда тутилган:
- жамоавий ўйинлар учун майдонлар;
- пикник учун тепаси ёпиқ беседкалар;
- турли ёшга мўлжалланган болалар майдончалари;
- рақсга тушувчи фаввора;
- ичимликлар танлови катта бўлган ёзги бар;
- очиқ бассейнлар;
- қулай кириш жойига эга катта автотураргоҳ.
Қишда вақтни фақатгина меҳмонхонада ўтказмаслик ва зерикмаслик учун Oqtosh Avenue Resort мажмуасида катта клуб-зона бўлиши режалаштирилган. Бу резидентлар учун афзалликларга эга ёпиқ ҳудуд. Ҳудуд бутун йил давомида ишлайди ва унинг тозалиги учун масъулиятли одамлар жавобгар бўлади.
Клуб-зонада қуйидаги локациялар бўлиши кўзда тутилган:
- болалар ўйин хонаси;
- бизнес-зона;
- тантана ва саммитлар учун зал;
- бассейн, сауна ва ҳаммомга эга спорт мажмуаси;
- таҳорат қилиш ва намоз ўқиш хоналари;
- 24/7 тартибида ишлайдиган тиббий пункт.
Апартаментлар тайёр таъмир билан топширилади. Бўлғуси резидентлар лоджия ва террасага эга планировкаларни ёки бассейнга эга катта пентхаусларни танлашлари мумкин бўлади. Oqtosh Avenue Resort мажмуасида олтита блокларнинг биттаси замонавий меҳмонхона учун ажратилади.
Қурилишнинг дастлабки босқичида чегирмалар ва 24 ойгача муддатли тўлов имконияти амал қилмоқда. Ноёб қурилиш резиденти бўлишга улгуринг.
Сотув офисининг манзили: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчасининг 7-йўлаги.
Телефон: +998 97 770 00 20
Instagram:
@oqtoshavenue
Реклама ҳуқуқи асосида
228views0replies
0

Комментарии