Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилган директор 33 млн сўм жаримага тортилди

Косон тумандаги 20-сонли мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларини таъмирлаш ишларига жалб қилгани аниқланди.

156views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Косон туман 20-сонли мактаб директори ўқитувчиларга мажбурий мактабни ремонт қилдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, Косон тумани 20-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан ўқитувчи ва ишчи ходимлар таъмирлаш ишларига жалб қилинган.
Шу сабабли, ташкилот раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 баравари, яъни 33 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
156views0replies
0

Комментарии