Поиск
RUUZ

Политика

Қирғизистон президенти Бош вазир Абдулла Ариповни қабул қилди

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида суҳбатлашди.

121views0replies
0

president.kg

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга боргани ҳақида хабар берган эдик. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бош вазир бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегациясини қабул қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ахборот хизмати.
Суҳбат аввалида Бош вазир Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровга президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўз навбатида, Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон президенти ва бутун ўзбек халқини президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан яна бир бор самимий табриклаб, ўзбек халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Учрашувда Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, транспорт, сув ва қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Қирғизистонга амалий ташрифи давом этмоқда.
121views0replies
0

Комментарии