Поиск
RUUZ

Общество

Учта халқаро авиакомпаниялар Ўзбекистонга авиақатновлар учун рухсатнома олди

IndiGo, LOT Polish Airlines ва Malindo Airways авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширади.

1936views0replies
0

IndiGo

Ҳиндистоннинг IndiGo, Польшанинг LOT Polish Airlines ва Малайзиянинг Malindo Airways авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда “Ўзавиация” агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон ва тегишли давлатлар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан бир қатор авиаташувчиларга Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатномалари берилди.
Улар қуйидагилар:
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпаниясига Деҳли -Тошкент-Деҳли йўналишида А-320NEO ва А-321 NEO ҳаво кемаларида;
Польшанинг LOT Polish Airline авиакомпаниясига Варшава- Тошкент-Варшава йўналишида Boing-737-8MAX ҳаво кемасида;
Малайзиянинг Malindo Airways авиакомпаниясига Куала Лумпур — Тошкент-Куала Лумпур йўналишида А-330 ҳаво кемасида.
1936views0replies
0

Комментарии