Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга 5 403 дона электромобиль олиб кирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,85 баравар кўп, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Хитой 5 304 дона электромобиль билан асосий импорт қилувчи бўлиб қолмоқда, улардан 348 таси Гонконгга тўғри келади.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Хитойдан 5 304 дона, БААдан 10 дона, Германиядан 47 дона, Жанубий Кореядан 12 дона ва АҚШдан 7 дона электромобиллар импорт қилинган.