Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ўз тўйида манёвр қилган куёвга чора кўрилди — видео

У бир гуруҳ ўртоқлари билан қоидани бузиб, кескин ҳаракатларни амалга оширган.

154views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган эди. ИИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ушбу ҳолат Самарқанд вилоятида юз берган.
Аниқланишича, манёвр қилган йигитларнинг ичида ўша куни тўйи бўлаётган куёв ҳам бўлган. У тўй куни ўртоқлари билан шошмашошарлик қилиб, кескин ҳаракатлар содир қилган.
"Мен билмаган эдим. Ёшлик қилиб қўйдик. Бошқа қайтарилмайди",- дейди ҳайдовчилардан бири.
Таъкидланишича, ҳайдовчиларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
154views0replies
0

Комментарии