Поиск
RUUZ

Общество

Президент дарахтларни ноқонуний кесиш учун янги жазо чораларини назарда тутувчи қонунни рад этди

Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга дарахтларни ноқонуний кесилиши учун янги жазо чораларини киритиш тўғрисидаги қонунни рад этди.

336views0replies
10

eco.gov.uz

Президент дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун янги жазоларни назарда тутувчи қонунни рад этди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров маълум қилди.
Унинг қайд этишича, АҚШда дарахтларни ноқонуний кесиш учун 100 минг доллар, Францияда 150 минг доллар ва Саудия Арабистонида 8 миллион доллар жарима белгиланган.
"Бизда бу ҳаракат учун 1000 АҚШ долларигача жарима кўзда тутилган қонун президент томонидан рад этилди. Эътироз тўғри, қонунни қайта кўриб чиқамиз", — деб ёзган Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг май ойида бўлиб ўтган 40 ялпи мажлисида МжТКга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун маъқулланган эди. Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ёш ниҳолларни ноқонуний кесиш, илдизи билан суғуриб олиш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш учун фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3,3 млн. сўмдан 4,95 млн. сўмгача), мансабдор шахсларга 15 баравардан 20 бараваригача (4,95 млн. сўмдан 6,6 млн. сўмгача)
миқдорда жарима солиш кўзда тутилган эди.
Айни пайтда фуқаролар учун ушбу жарима миқдори БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,65 млн сўмдан 3,3 миллион сўмгача), мансабдор шахслар учун 10 баравардан 15 бараваргача (3,3 млн.дан 4,95 млн сўмгача) ташкил этади.
336views0replies
10

Комментарии