Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятидаги ЙТҲда 31 ёшли Matiz ҳайдовчиси вафот этди

Марҳум ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган.

118views0replies
0

Бугун, 14 август куни соат тахминан 07:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани худудидан кесиб ўтувчи "Олмалиқ-Тошкент” автомобил йўлининг 25-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум бўлишича, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи К.Х. Matiz русумли транспорт воситасида "Олмалиқ-Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Натижада, ўзи билан бир йўналишда кетаётган Ж.С. бошқарувидаги "Sinoturk" русумли юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида Matiz русумли автомашина ҳайдовчиси К.Х. олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
118views0replies
0

Комментарии