• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 августа 2023

Zо‘rTV журналистларини калтаклаган "Кўприкқурилиш" корхонаси ходими ишдан бўшатилди

"Ўзбекистон темир йўллари" ҳолат юзасидан маълумот берди.

1912
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда "Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида ўша ердаги масъул шахс Zо‘rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилгани ва куч ишлатгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ муносабат билдирди.

"ОАВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим — "Коъприкқурилиш" трести унитар корхонаси 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Н.Эшниязовнинг ишини кескин қоралайди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, бугуннинг ўзида Н.Эшниязов Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари қонунчилик нормаларига асосан тегишли чоралар кўришини қўллаб-қувватлайди.

1912
0