• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 августа 2023

Тошкентда ичида йўловчилари бор автобус аянчли ЙТҲга учради — жароҳатланганлар бор (видео)

Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.

2672
0
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда йўловчи автобуси иштирокида юз берган ЙТҲ видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий изоҳ берди.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 14 август куни соат 15:40 атрофида Сергели тумани 4П-21 йўлининг 5-километрида содир бўлган.

Аниқланишича, 1973 йилда туғилган И.Б. Saz-Le 60 русумли автобусини бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Натижада бетон устунга бориб, урилган.

Мазкур ЙТҲ натижасида автобус ҳайдовчиси И.Б. ва 3 нафар Б.Ф., М.А., А.Ф. йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2672
0