• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 августа 2023

Тошкент вилоятида экология ходимини уриб, тан жароҳати етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жабрланувчи экология инспекцияси масъул ходими сомондан бўшаган ер майдони ёқиб юборилган ҳолатини ўрганиш мақсадида фермер хўжалигига борган.

289
0
t.me/ecogovuz

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида экология ходими сомондан бўшаган ер майдони ёқиб юборилган ҳолатини ўрганиш мақсадида фермер хўжалигига борганида бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 август куни Тошкент вилояти экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Оҳангарон тумани инспекцияси масъул ходими М.А. "Ойбулоқ" маҳалласида жойлашган фермер хўжалигидаги дала майдонида хизмат вазифасини бажараётган вақтида ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Ф.Ў. уни уриб, тан жароҳати етказиб, хизмат гувоҳномаси ҳамда иш ҳужжатларини тортиб олиб, ҳужжатларига шикаст етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219 (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

289
0