• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 августа 2023

Андижондаги “Қорадарё” қирғоғида 10 ёшли боланинг жасади топилди

Боланинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилган.

14 августа 2023
778
0
ФВВ / Иллюстрация

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ёш бола “Қорадарё” дарёсида оқиб кетгани ҳақида хабарлар тақалди. Андижон вилояти ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

2023 йил 13 август куни соат 17:53 ларда Олтинкўл тумани 1984 йилда туғилган шахс ИИБнинг «102» қисқа рақамига мурожаат қилиб, Олтинкўл тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” дарёсидан 10 ёшли ўғил бола мурдаси топилганлиги ҳақида маълум қилган.

Хабарга асосан ўтказилган суриштирув натижасида, ушбу жасад Олтинкўл тумани “Орс” МФЙ Юқори кўчасида яшаган 2012 йилда туғилган Т.А. эканлиги маълум бўлган. Марҳумнинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилди.

“Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган”, — дейилади хабарда.

14 августа 2023
778
0