Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда янги йўл ўтказгичнинг 5 дона тўсини темир йўл устига қулаб тушди

Балкалар қулаб тушиши натижасида 2 млрд 760 млн. сўмлик зарар етказилган. 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ушланган.

258views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Тошкент халқаро аэропорти томонда қурилаётган янги йўл ўтказгичнинг тўсини темир йўл устига қулаб тушгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳар ҳокимияти "Ягона буюртмачи хизмати" ИК буюртмачилигида "Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган "Тошкент шаҳар Яккасарой тумани "Бобур" кўчасидан Ислом Каримов номидаги"Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва "Содиқ Толипов" кўчасига чиқиш ва тушишга имкон берувчи йўл ўтказгични замонавий қурилиш стандартлари асосида қайта қуриш" объектида, темир-бетон оралиқ қурилмаларини (балка) кран ёрдамида монтаж қилиш жараёнида, эҳтиётсизлик оқибатида бир-бирига урилиб, 5 дона балка монтаж жойидан тушиб кетган.
"Балкалар асосий йўл эмас балки вагон депосига тегишли шохобча йўлга тушган бўлиб, поездлар қатновига умуман алоқаси йўқ. Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, текширишлар натижасида қўшимча равишда батафсил маълумот берилади", - дейилади хабарда.
Бош прокуратура Ахборот хизматининг хабар қилишича, йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушиши натижасида 2 млрд 760 млн. сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан транспорт прокуратураси томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
258views0replies
0

Комментарии