Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси II МДҲ ўйинларида 3-ўринни эгаллади

Беларус шаҳрида ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза медални қўлга киритган.

310views0replies
0

t.me/OlympicUz

Аввалроқ, Беларусда МДҲ давлатларининг иккинчи ўйинлари ўтказилаётгани ва унда Ўзбекистондан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 4 август куни старт олган иккинчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Мазкур мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларус мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчилар 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медални қўлга киритган.
Қайд этилишича, бу билан Ўзбекистон делегацияси умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилаган.
Очиқ форматда ўтган мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўришган. Умумий ҳисобда, бу йилги ўйинларда 20 спорт турида 246 та медаллар жамланмаси ўйналган.
Тадбир якунида мусобақа байроғи 2025 йил ўтказиладиган III МДҲ ўйинлари мезбони Озарбайжонга топширилди.
310views0replies
0

Комментарии