Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда хотинидан ўч олиш учун 3 ёшли ўғлини ўлдирган ота 16 йилга қамалди

27 ёшли эркак ўғлини қасддан ўлдириб, бола жасадини ташландиқ ариққа ташлаб кетган.

648views0replies
0

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг "Нуртепа" маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган эркак 2018 йилнинг декабрь ойида 1998 йилда туғилган қиз билан турмуш қурган. Улар 2021 йил ўғил фарзанд кўришган. Оилавий келишмовчиликлар сабаб 2022 йилнинг февраль ойида аёли ўғли билан отасининг уйига кетиб қолган.
"8 ой ўтгандан кейин алиментга бердим. Алимент чиққандан бошлаб, мени олиб кетишга кела бошлади. Бир-икки марта келганидан сўнг, уйдагилар жўнатишмади",- дейди аёли.
Орадан бир йил ўтиб, алимент тўлашдан талвасага тушган ва фарзанди ўзиники эканлигидан гумонда бўлган эркак фарзандини ўлдиришни режа қилган.
Натижада жорий йилнинг 16 февраль куни соат 18:00 атрофида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қайнотасининг уйига борган. Унинг уйида йўқлигидан фойдаланиб, аёли ва фарзандини ўз уйига олиб келган. Сўнгра 3 ёшли ўғлини қасддан ўлдириб, жасадини ташландиқ ариққа ташлаб кетган.
Мазкур суд иши ЖИБ Шеробод туман судида кўриб чиқилди. Унга кўра, судланувчига ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в" банди билан 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
648views0replies
0

Комментарии