• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 августа 2023

Сирдарёда адлия бўлими ходими пора билан ушланди

У кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1,2 млн сўм олаётган вақтда ушланган.

425
0
UzNews.uz

Сирдарё туман адлия бўлими марказ шуъба бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шуъба бошлиғи М.Б. фуқаро Ш.У.нинг ишончига кириб, унга 1,4 млн сўм эвазига яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1,2 млн сўмни таниши Н.С.нинг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

425
0