Поиск
RUUZ

Общество

Биринчи синф ўқувчилари учун "Президент совғалари"ни мактабларга етказиб бериш бошланди

Бу йил 730 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчиларига анъанавий совға тақдим этилади.

339views0replies
0

t.me/kitab_district

Янги ўқув йилида 1-синфга борадиган ўқувчилар учун президент совғаси жамланмаси жойларга етказилиши бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023-2024 ўқув йилида мактабларга 730 минг нафардан ортиқ 1-синф ўқувчилари қабул қилиниши режалаштирилган.
"Бу йил ўқувчиларнинг совғаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сумкалар бир хил рангда танланди. Чунки, баъзида ўғил болаларга пушти, қиз болаларга эса кўк рангдаги сумкалар тушиб, болажонларнинг кайфияти бузилишига сабаб бўларди. Ўқув қуролларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди", - дейилади хабарда.
1-синф ўқувчиларига бериладиган "Президент совғаси" таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:
— Ўқувчи сумкаси;
— 12 дона дафтар;
— Расм дафтари;
— Акварель бўёқлари;
— Рангли қоғоз;
— Қаламдон;
— Шарикли ручка;
— Рангли қалам;
— 2 дона оддий қалам;
— Пластилин;
— Елим;
— 2 дона ўчирғич.
"Президент совғаси" жорий йилнинг 25 августига қадар Вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.
339views0replies
0

Комментарии