Поиск
RUUZ

Реклама

Бутун Ўзбекистон бўйлаб 150 та TOK BOR электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилди

2023 йилда қувватлантириш станцияси ҳар қандай автотураргоҳнинг муҳим қисмига айланиб бормоқда. Барча нарсага улгуриш керак бўлган замонавий ҳаёт тарзида электрокар эгалари тушлик, машғулот ёки харид вақтида автомобилни 30 дақиқа ичида тез қувватлаш станцияларида қувватлашга ҳаракат қилишади.

111views0replies
0

Электромобилчиларнинг қулай ҳаракатланиши учун TOK BOR компанияси томонидан бутун Ўзбекистон бўйлаб қуввати 60 кВт дан 200 кВт гача бўлган 150 та қувватлантириш станциялари ўрнатилди.
TOK BOR компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида электр қувватлантириш станцияларини осонлаштирилган равишда излаш ва фойдаланиш имконини берадиган ўз мобил иловаси мавжуд. Иловадан iOS ва Android фойдаланувчилари ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланишлари мумкин бўлиб, у маҳаллий тўлов тизими билан интеграциялашган, оддий ва фойдаланишда тушунарли интерфейсга эга. Компания маълумотларига кўра, TOKBOR иловасида 18 000 дан зиёд электромобилчилар рўйхатдан ўтган ва бу кўрсаткич кундан кунга ўсиб бормоқда.
TOK BOR тармоғида исталган электромобиль қувватланиши мумкин, сабаби компания томонидан қувватлантириш коннекторларининг барча жаҳон ва умумий қабул қилинган стандартлари ўзлаштирилган.
Бугунги кунда TOK BOR билан кўплаб йирик ва кичик компаниялар ҳамкорлик қилиб, ўз локациясини электр қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ижарага тақдим этмоқда. Статистикага кўра, автотураргоҳларда электрокарлар учун қувватлантириш станциялари мавжуд СМ, меҳмонхоналар, дўконлар ёки ресторанларда юқори даромадли мижозлар сони тобора ошиб бормоқда.
Агар сиз янги мижозларни жалб қилиш орқали савдоларингизни оширмоқчи бўлсангиз, ҳудудларда 60 кВт дан ва Тошкентда 120 кВт дан бошлаб қувватли ўз трансформатор подстанцияси ва автотураргоҳи бор яхши локациянгиз мавжуд бўлса, TOK BOR компанияси қувватлантириш станциясини бепул ўрнатишга ва жойнинг ижараси учун пул тўлашга тайёр.
Аризангизни t.me/TOKBOR_invest ҳаволаси орқали қолдиришингиз мумкин.
Бизнесингизни TOK BOR билан биргаликда ривожлантиринг!
Сайт: tokbor.uz
Instagram: @tokbor.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
111views0replies
0

Комментарии