Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда прокурор касалхонадаги аёлни “сўроқ” қилгани рад этилди — видео

Туман прокурори терговга чақирганлиги учун “носилка"да олиб кетилганлиги айтилган аёл ҳолати бўйича изоҳ берилди.

3685views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда касалхонада ётган аёлни прокурор сўроқ қилиш учун чақирганлиги айтилган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видеода аёлни “носилка"да бўлган ҳолатида ҳам ИИБ ходимлари қаергадир олиб кетаётганлигини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси Ахборот хизмати расмий баёнот берди.
Аниқланишича, ТТЁ Бойсун тумани бўлими собиқ бошлиғи К.А. ва катта ҳамшира Г.Р. 2019-2022 йилларда ўзларининг ихтиёрида бўлган жами 220,7 млн.сўм иш ҳақини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Натижада уларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми "а" банди ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган Г.Р. соғлиги ёмонлашганлигини рўкач қилиб, жорий йилнинг 3 август куни соат 15:30да ТТБга ётқизилган. Шу куни бирлашманинг реанимация бўлими бошлиғи врач-реаниматолог томонидан Г.Р.га невроз-сиркулятор, дистония аралаш тури ҳамда астеноневротик синдроми каби ташхислари қўйилиб, унинг умумий аҳволи қониқарли деб топилган.
Қолаверса, Г.Р. кўрикдан ўтказилиб, унда бирор-бир патологик рефлекслар касаллиги аниқланмаган. 5 август санасида Г.Р.нинг соғлиги қониқарли бўлганлиги сабаб уйига жавоб берилган.
Тергов давомида, жиноят иши бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги сабаб айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган.
Таъкидланишича, Г.Р.нинг касал ҳолида сўроқ қилиш, тергов ҳаракатига жалб этиш учун туман прокуратурасига олиб борилгани ҳолати рад этилди.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,- дейилади хабарда.
3685views0replies
0

Комментарии