Поиск
RUUZ

Происшествия

Қўйлиқ бозорида маст фуқаро ППХ ходимининг бел соҳасига отвёртка тиқиб олди

ППХ ходими маст ҳолатда скутерда бозор бўйлаб ҳаракатланаётган фуқарони тўхтатишга ҳаракат қилган.

227views0replies
0

Коллаж / UzNews.uz

Жорий йилнинг 5 август куни Қўйлиқ бозорида Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходими маст ҳолатда скутерда бозор бўйлаб ҳаракатланаётган фуқарони тўхтатган вақтда фуқаро ППХ ходимининг қонуний талабига агрессив муносабатда бўлиб, ёнида бўлган отвёртка билан ходимнинг бел соҳасига уриб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Миллий гвардия Ахборот хизмати хабар берди.
Қўйлиқ бозори ҳудудида жамоат тартибини таъминлашга масъул бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси воқеадан хабар топиб, дарҳол ушбу шахсни қўлга олиш чораларини кўрган.
Бир неча дақиқадан сўнг, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси гумонланувчи фуқарони қўл жанги услуби билан қуролсизлантирган ҳолда қўлга олган ва Бектемир туманининг 4-сонли ИИБ бўлимига олиб бориб топширган.
Дастлабки суриштирув давомида ушбу шахс Самарқанд вилоятида туғилган 47 ёшли фуқаро А.Р. эканлиги, илгари оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилгани ва 2016 йилда озодликка чиққанлиги маълум бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича ИИО томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Фуқаро A.Р. гумонланувчи сифатида процессуал тарзда ҳибсга олинган. Жабрланган ходим ҳозирда шифохонада, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда.
227views0replies
0

Комментарии