Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди — рўйхат

“Дўстлик – Қўйлиқ” ва “Олмазор – Сергели” йўналишидаги 19 та бекатларга янги ном берилди.

343views0replies
0

UzNews.uz

“Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном бериш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент метрополитени “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” ер усти метро ҳалқа йўлининг “Дўстлик – Қўйлиқ” йўналиши 1–14 бекатларига, “Чилонзор” йўлининг “Олмазор – Сергели” йўналиши 1–5 бекатларига (жами 19 та бекат) ном берилди.
"Дўстлик-Қўйлиқ" ер усти метро йўналиши:
1-бекат — Технопарк
2-бекат — Яшнобод
3-бекат — Тузел
4-бекат — Олмос
5-бекат — Роҳат
6-бекат — Янгиобод
7-бекат — Қўйлиқ
8-бекат — Матонат
9-бекат — Қиёт
10-бекат — Толариқ
11-бекат — Хонабод
12-бекат — Қурувчилар
13-бекат — Турон
14-бекат — Қипчоқ
“Олмазор – Сергели” йўналиши:
1-бекат — Чоштепа
2-бекат — Ўзгариш
3-бекат — Сергели
4-бекат — Янгиҳаёт
5-бекат — Чинор.
343views0replies
0

Комментарии