Поиск
RUUZ

Криминал

Навоийда 200 минг сўмлик купюрада 400 млн сўм сохта пул чиқарган бухороликлар ушланди

Улар мазкур пулларни ҳақиқий 160 млн сўмга алмаштираётган вақтда қўлга олинган.

632views0replies
0

UzNews.uz

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, сохта пуллар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинган.
Маълум бўлишича, Қизилтепа туманида истиқомат қилаётган асли бухоролик 30 ёшли А. исмли шахс жиноий тўда тузган. Улардан бири пулларни ишлаб чиқариш, бири муомалага киритиш яна бири ёрдамчи ва ҳайдовчилик қилишни келишиб олишган.
Натижада улар 200 минг сўмлик купюрада жами 400 млн сўм пулларни ишлаб чиқарган.
Навоий вилояти ИИБ ва Департамент ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, улар 400 млн сўм сохта пулларни 160 млн сўм ҳақиқий пулларга алмаштирилаётган пайтида қўлга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
632views0replies
0

Комментарии