• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 10 августа 2023

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган 8,3 кг "опий" гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Самарқандлик опа-сингиллар "опий"нинг 911 граммини $12 мингга сотаётган вақтида ушланган.

242
0

ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Ургут туманида яшовчи, 1978 ва 1986 йилларда туғилган опа-сингил 911 гр "опий" моддасини 12 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, "опий" моддасини мазкур туманда яшовчи 2 нафар шахсдан олганликлари аниқланиб, улар ҳам қўлга олинган.

Бундан ташқари ушбу шахсларнинг яшаш хонадонларида ўтказилган тинтув-тергов ҳаракати вақтида, улардан бирининг уйидан 228 гр "опий" ва иккинчисининг уйидан эса 7 кг 187 гр "опий" моддаси холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, тезкор тадбир давомида олинган жами 8 кг 326 гр. "опий" моддаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Мазкур 4 нафар фуқарога нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


242
0