• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 10 августа 2023

Вилоят солиқ бошқармаларида раҳбарлар алмашди

Еттита ҳудудий солиқ бошқармасида раҳбарият ўзгарди.

2130
0
UzNews.uz

Президентнинг Фармойиши билан Юлдашев Дилшод Рустамович Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Дилшод Юлдашев тайинловга қадар Солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган.

Президентнинг Фармойишига асосан Аловитдин Хуснитдинович Инагамов Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

Аловитдин Инагамов лавозимга тайинлангунга қадар, Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Қурбонов Лочинбек Иномидинович Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Андижон шаҳар солиқ инспекциясини бошқарган.

Мақсуд Махмудович Маматхонов Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Шуҳратали Тайирович Имомов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Улуғбек Актамович Хатамов Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Срожиддин Тоғаймуродович Эшматов Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

2130
0