• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 10 августа 2023

Эквадор президентлигига номзод отиб ўлдирилди — видео

Фернандо Вильявисенсио мамлакат пойтахти Китодаги сайловолди митинги чоғида ўлдирилди.

290
0

Эквадор президентлигига номзод бўлган Фернандо Вильявисенсио мамлакат пойтахти Китодаги сайловолди митинги чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда Eluniverso газетаси хабар берган.

Фернандо Вильявисенсиога таҳдидлар бўлгани учун у полиция ҳимоясида бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар ўқ овозларини эшитишган, шундан сўнг оғир яраланган Вильявисенсио автомобиль ичига йиқилган.

Вильявисенсио бошидан учта ўқ жароҳати олган ва энг яқин шифохонага олиб кетилган. Бироқ шифокорлар уни қутқара олишмаган.

Отишмада яна камида саккиз киши яраланган. Улардан етти нафари худди шу шифохонага ётқизилган.

Эквадор полицияси сиёсатчининг қотилларини қидиришни бошлади. Қайд этилишича, воқеа жойига туташ кўчалар полиция томонидан тўсиб қўйилган.

"Президентликка номзод Фернандо Вильявисенсионинг ўлдирилишидан ғазабландим ва ҳайратдаман. Унинг рафиқаси ва қизларига ҳамдардлик билдираман. Сизни ишонтириб айтаманки, бу жиноят жазосиз қолмайди", - деб ёзган амалдаги президент Гильермо Лассо ўзининг Х платформасидаги саҳифасида.

290
0