• 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 10 августа 2023

Бухоро вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Жалол Арашов ҳамда Ботиржон Шаҳриёров Ботир Зариповга ўринбосар бўлди.

1187
0
ЎзА

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Жалол Арашов лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ботиржон Шаҳриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2022 йил апрелидан туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва 2023 йилнинг январида ушбу лавозимдан озод қилинган эди.

1187
0