Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода 5 кунлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

Тунги хизматга жалб этилган ИИО ходимлари йўналиш ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтда яшил рангли пакет ичида чақалоқни топиб олишган.

446views0replies
0

Жорий йилнинг 8 август куни соат 01:30 атрофида Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказида тунги хизматга жалб этилган вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони туманлараро бўлинмаси сафдор ходими Шаҳзод Саидов ҳамда туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори ўзларига бириктириб берилган йўналиш ҳудудида хизмат олиб бораётганларида туман Марказий касалхонасининг Гемодиализ бўлими рўпарасидаги Травм пункт биносининг орқа томонидан ўтаётганларида чақалоқ йиғисини эшитиб, шу атрофни синчковлик билан кўздан кечирганларида, девор ёнида яшил рангли пакет ичида ўғил бола жинсига мансуб, тахминан 3-5 кунлик соғлом ҳолатдаги чақалоқ борлиги аниқланган.
Шу пайтнинг ўзида чақалоқ ички ишлар органлари ходимлари томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимига ётқизилиб, зарурий биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва соҳа мутахассислари назоратига олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу чақалоқ 2023 йилнинг 4 август куни яшаш хонадонида ҳеч қандай тиббиёт ходимларисиз соат тахминан 08:00 атрофида дунёга келтирилган ва 7 август куни соат 21:00 атрофида онаси 1995 йилда туғилган, Қоракўл тумани "Мироб" маҳалласида яшовчи Б.З. исмли аёл томонидан ташлаб кетилгани фош этилган.
Ҳозирги пайтда ҳолат ҳамда уни келтириб чиқарган сабаб ва омилларни аниқлаш юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
446views0replies
0

Комментарии