Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда "Фарғона азот" АЖнинг омборхонаси ёниб кетди — видео

Ёнғин салкам 1,5 cоат давом этган.

158views0replies
0

Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 9 август куни соат 14:01 да Сурхондарё вилояти Термиз тумани "Бунёдкор" МФЙда жойлашган "Фарғона азот" АЖга қарашли омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида тахминан 70-80 кв.м майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир маҳсулоти ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
158views0replies
0

Комментарии