Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ўқитувчилар таътилда мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Натижада мактаб директори ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

180views0replies
0

Коллаж UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар таътил вақтида ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, мактабдаги таъмирлаш жараёнида ишлаётганлиги акс этган суратлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Ушбу ҳолат Каттақўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганилган. Қайд этилишича, ўқитувчилар билан ташкил этилган суҳбат жараёнларида айрим ўқитувчилар ўз ташаббусларига кўра, мактаб таъмирида иштирок этганлигини, айримлари мактаб директори томонидан меҳнатга жалб этилганлигини маълум қилган.
Ўрганишлар давомида мактабда бошқа камчиликлар ҳам аниқланган. Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси директорнинг ўзи аризасига кўра, бекор қилинган.

180views0replies
0

Комментарии