Поиск
RUUZ

Реклама

EMU University – 1000 дан ортиқ талабаларнинг танлови

EMU University учта тиббиёт йўналишлари бўйича таълим ташкил этиб, иқтидорли талабалар учун грант ўринларини таклиф қилмоқда.

202views0replies
0

Университетда профессионал шахс сифатида шаклланиш учун барча замонавий шароитлар яратилган. Университет талабалари сўнгги йилларда тиббиёт олийгоҳлари талабалари ўртасидаги халқаро ва республика олимпиадаларида 100 дан ортиқ ғалабалар ва ютуқли ўринлар совриндорлари бўлишди.
EMU University мамлакат президенти томонидан илгари сурилган ғоялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги "Таълим тўғрисида"ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2021 йил 28 июлда берилган лицензияси асосида ташкил этилган нодавлат тиббиёт университети.
Бугунги кунда EMU университетида Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти бўйича Европа таълим стандартларига мувофиқ 3 та йўналиш: даволаш иши, стоматология ва фармация йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Даволаш иши факультетида ўқиш муддати 6 йил, стоматология ва фармация факультетида эса 5 йил.
Айни пайтда мамлакат раҳбарияти томонидан замонавий кадрлар тайёрлашга абитуриентларни кўпроқ жалб этиш, шунингдек, мамлакатда шифокорлар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш мақсадида ёш ва изланувчан талабаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва ҳар йили EMU талабалари учун 20 та давлат грант ўринлари ажратилаётгани бунинг исботидир. 
Шунингдек, EMU университети таъсисчилари томонидан таҳсил олиш жараёнида муваффақиятларга эришаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган ва университетнинг ички тартиб-қоидаларига кўра, ҳар бир семестр якунида тўлов-шартнома асосида ўқиётган талаба юқори даражадаги ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган тақдирда кейинги семестрда ўқишни грант асосида давом эттира олади.
2023-2024 ўқув йили учун 6000 дан ортиқ абитуриентдан ўқишга қабул қилиш аризалари келиб тушган. Таъкидлаш жоизки, иқтидорли абитуриентларни, шунингдек, олимпиада ғолибларини қўллаб-қувватлаш мақсадида EMU университети республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолибларини имтиҳонларсиз қабул қилади ва таъсисчилар жорий этган грант ўринларини ажратади.
Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатга эга бўлган абитуриентлар ҳамда мактабларни олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тамомлаган абитуриентларга ўқишнинг биринчи семестрида шартнома нархидан 10 фоизгача чегирма тақдим этилади
Шунингдек, абитуриентларни имтиҳонларга тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда университетнинг ички ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида EMU университетида Medical foundation тайёрлов курси фаолият юритмоқда.
Тайёрлов курси доирасида ўқув йили давомида университетнинг биринчи босқичида ўқитиладиган фанларга мос равишда тузилган дастур асосида кимё, биология, анатомия, гистология ва физиология фанлари ўқитилади.
Ўқиш жараёнида абитуриентлар университетнинг лаборатория ва симуляция марказларида амалий кўникмаларни ўрганишади ва мустаҳкамлашади, бу эса ўқишга киргандан сўнг университет таълим тизимига тез мослашишга ёрдам беради. Medical foundation якуний имтиҳонлари натижаларига кўра, абитуриентлар EMU университетига таъсисчилар жорий этган грант ўринлари асосида ўқишнинг биринчи семестрига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
Университет таълимга жиддий ёндашиши билан ажралиб туради ва нафақат қизиқарли ўқув дастурлари ва модерация тизимини таклиф қилади, балки талабаларнинг бўш вақтини тўғри ташкил қилишга ҳам эътибор қаратади.
EMU университетида ўқув жараёнида амалиётга катта эътибор қаратилмоқда, университетнинг ўқув хоналари, лабораториялари ва симуляция марказлари замонавий жиҳозланган ва талабалар ўқишнинг биринчи куниданоқ ҳар бир фан бўйича дарсларнинг назарий қисмини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлайдилар.
Университетда кимё, физика, ортопедик стоматология, физиология ва гистология фанлари бўйича бешта лаборатория, тўртта симуляция маркази, имтиҳон маркази ва талабаларга қулайликлар яратиш учун иккита замонавий жиҳозланган open space шаклидаги кутубхона мавжуд.
EMU университетида интерфаол технологиялар билан интеграциялашган таълим университетнинг ўзига хос ULS интерактив таълим платформасида олиб борилади, бу платформага нафақат талабалар, балки уларнинг ота-оналари ҳам кириш имкониятига эга бўлиб, улар ўз фарзандларининг ўзлаштиришини онлайн тарзда кўриб боришлари мумкин.
ULS таълим платформасида ишлаш учун ҳар бир талабага университет томонидан ўқиш муддати тугагунга қадар фойдаланиш учун планшет тақдим этилади.
Бундан ташқари, университетда кўп тармоқли амбулатор клиника ташкил этилган бўлиб, унда 1-3 босқич талабаларининг амалиёт ўташи учун барча шароитлар яратилган.
Бугунги кунга қадар ўттиздан ортиқ етакчи давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари, илмий марказлар ва хусусий клиникалар билан келишувларга эришилган бўлиб, уларда талабалар амалий машғулотлардан ўтайдилар.
Шу билан бир қаторда, университетнинг янги кампуслари ва биринчи госпиталини яратиш ишлари олиб борилмоқда. 2024-2025 ўқув йилида университет шифохонасининг ҳар бири камида 200 ўринга эга бўлган юқори технологияли учта филиали ва университетнинг иккита янги кампусини очиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, бугунги кунда хорижлик абитуриентларнинг университетга қизиқиши ортиб бораётгани боис 300 ўринли замонавий ётоқхона қуриш кўзда тутилган.
Мамлакат раҳбарияти томонидан қўйилган фан ва таълим соҳасини, ўрта махсус таълимнинг касб-ҳунар тизимини янада такомиллаштириш ва таълим соҳасида ягона кластерни ташкил этиш каби вазифаларни бажариш мақсадида, 2022-2023 ўқув йилида биринчи нодавлат EMU тиббиёт техникуми ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, унда ҳамширалик иши, фармацевтика, фельдшер-акушерлик ва стоматология йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланмоқда.
Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилида кичик ва юқори синф ўқувчилари учун EMU хусусий мактабини очиш режалаштирилган.
EMU университети талабалари 1-босқичдан бошлаб хорижда тиббий амалиёт ўташ имкониятига эга бўлиб, бу уларга хорижий мамлакатлардаги тиббиёт муҳитини ҳис қилиш ва дунёнинг турли бурчакларидан янги дўстлар орттириш ва хорижий клиникаларнинг иш шароитларини баҳолаш имконини беради. Энг яхши академик кўрсаткичларга эга бўлган талабалар университет таъсисчилари гранти ҳисобидан дунёнинг энг яхши тиббиёт университетлари ва марказларида амалиёт ўташлари мумкин бўлади.
Халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлашнинг асосий талабларидан бири бу чет тилини пухта эгаллашдир. Университет 1-2 босқичларда тиббиётда инглиз тилини интенсив бепул ўрганиш имкониятини беради. EMU университетида юқори босқичларда таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. 
Муҳим омил – EMU университетининг қулай жойлашувидир. Университет Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, “Новза” метро бекатигача бўлган масофа 5 дақиқа, Тошкент аэропорти 3 дақиқа ва Next савдо-кўнгилочар маркази 4 дақиқали масофада жойлашган.
Олийгоҳ лицензияси билан EMU сайтида танишиш мумкин: emuni.uz.
Телефон: +998781470007
Сайт: emuni.uz
Instagram: @emu_university
Telegram: @emuintash
Facebook: @emuuniversityuz
Реклама ҳуқуқи асосида
202views0replies
0

Комментарии