Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Наримов Икром Шерматович транспорт прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Икром Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.