Университет қуйидаги таълим йўналишларини таклиф этади:
– Pre-medicine факультети (йиллик тўлов нархи 42 млн сўм, икки йиллик таълим якунланганидан сўнг битирувчилар тиббиёт, фармацевтика ёки стоматология факультетларидан бирида таҳсил олишни давом эттирадилар)
– Тиббиёт факультети (58 миллион сўм)
– Фармакология факультети (42 миллион сўм)
– Стоматология факультети (42 миллион сўм)
– Ҳамширалик иши факультети (20 миллион сўм)
– Бухгалтерия ва молия факультети (29 миллион сўм)
– Иқтисодиёт бўлими (27 миллион сўм)
– Амалий математика факультети (24 миллион сўм)
– Инглиз тили факультети (24 миллион сўм)
– Қурилиш факультети (27 миллион сўм)
– Архитектура ва дизайн факультети (27 миллион сўм)
– Компьютер муҳандислиги факультети (27 миллион сўм)
– Дастурий таъминот муҳандислиги факультети (27 миллион сўм)

Ҳамширалик иши бўйича янги факультет талабалари тўрт йил таълим оладилар. Бу йўналишга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари қабул қилинади. Битирувчилар ўрта махсус таълим бўйича дипломни қўлга киритадилар.
Шу билан бирга, олий маълумотли бўлиш истаги бор битирувчилар AKFA университетининг тиббиёт йўналиши бўйича исталган факультетига ҳужжат топширишлари ва 3-босқичдан таълим олиш имкониятига эга бўладилар.
Университетдаги барча таълим дастурлари дунёнинг 1000та етакчи университетлари қаторига киритилган хорижлик шерикларнинг ўқув дастурларига асосланади. Таълим инглиз тилида олиб борилади.

AKFA университетининг мақсади - Ўзбекистон ва Марказий Осиёда етакчи университетга айланиш. Мақсадга эришиш учун университет талабалар ва ходимлар учун барча шароитлар яратилган замонавий талабалар шаҳарчасини яратмоқда.
AKFA университетига ўқишга киришни истаган абитуриентлар учун тайёргарлик курслари таклиф этилади. Курсларга қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Агар сиз кучли мутахассис бўлишни истасангиз, AKFA университетининг таълим дастурларини танланг. Фаолиятингизни университет билан бошланг!
Манзил: Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли, 17.
Телефон рақами: +998 71 200 01 23
Реклама ҳуқуқлари асосида