Поиск
RUUZ

Общество

Гулнора Каримованинг Буюк Британиядаги 3 та мулки мусодара қилинди

Қироллик собиқ президентнинг қизининг 20 млн фунт стерлинглик 2 та квартираси ва битта уйини мусодара қилди.

367views0replies
0

Getty Images

Буюк Британияда фирибгарлик билан курашиш бўйича бюро Serious Fraud Office, SFO Гулнора Каримовага тегишли мулкни мусодара қилди. Бу ҳақда назорат маҳкамаси баёнотида маълум қилинган.
Баёнотда келтирилишича, собиқ президент Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган Белгравиа туманидаги иккита квартира ва Суррейдаги уй мусодара қилинган. Уларнинг умумий нархи 20 млн фунт стерлингдан ошади.
SFO мазкур мулк Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан тушган маблағ эвазига сотиб олинган, деб топган.
SFO'нинг иддао қилишича, Каримова 2004-2012 йилларда телекоммуникация компанияларидан Ўзбекистон бозорига киришда ёрдам бериш эвазига юзлаб миллион доллар пора олган.
367views0replies
0

Комментарии