Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 8 август куни соат 23:50 атрофида Яккасарой тумани Кичик Ҳалқа автомобиль йўли кўчаси 1-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Аниқланишича, 2002 йилда туғилган Ш.Ғ. Malibu-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда М.Ҳ.ни уриб юборган.

Натижада 74 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.