• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 августа 2023

Ўзбекистонда оилалар энг кўп қайси вилоятда бузилаётгани маълум бўлди

Статистика агентлиги 6 ой ичида қайд этилган ажримлар ҳақида маълумот берди.

1372
0
UzNews.uz

2023 йил январь-июнь ойларида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони 25,4 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 12,6 мингтага ёки 2 баробарга кўпайганлиги кузатилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.

Ажримларнинг 60 фоизи (15,3 мингта) шаҳарда, 40 фоизи (10,1 мингта) қишлоқ жойларида қайд этилган.

Мазкур вақт давомида 1 нафар фарзанд билан никоҳдан ажралишлар сони 13 186 тани ташкил этган бўлса, фарзандсиз никоҳдан ажралишлар сони 6 730 тани ташкил этган. 5 505 та оила эса 3 нафар фарзанд билан ажрашиб кетган.

Фарғона вилояти никоҳдан ажралишлар сони энг кўп ҳудуд сифатида қайд этилган. Вилоятда ярим йилда 3 107 та оила ажрашган. Кейинги ўринларда Тошкент шаҳри (2 989 та) ҳамда Андижон вилояти (2 854 та) келтирилган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 37 ёш, аёллар учун 33 ёшни ташкил этган. Никоҳдан ажрашганларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган.

1372
0