Поиск
RUUZ

Общество

Июль ойида истеъмолчилар томонидан газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш натижасида 40 млрд сўм зарар етказилган

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

75views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзенергоинспекция" томонидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва Бош прокуратура ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, жорий йилнинг июль ойида 573 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда 37,6 млн метр куб табиий газ (28 млрд 200 млн сўм) ва 22,8 млн кВт⋅соат электр энергияси (11 млрд 800 млн сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга келтирилган 40 млрд сўм зарар ундиришга қаратилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
"Ушбу ҳажмдаги табиий газ ёз мавсумида 188 мингта хонадоннинг бир ойлик, электр энергияси эса 114 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев ўтган олти ойда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари туфайли 78,5 млрд сўм зарар кўрилганини маълум қилди.
75views0replies
0

Комментарии