Поиск
RUUZ

Общество

Ўтган олти ойда 78,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган — Энергетика вазирлиги

Истеъмолчилар томонидан электр ва газ таъминотига етказилган зарар миқдорлари маълум қилинди.

107views0replies
0

ENERGOINSPEKSIYA

Таҳлилларга кўра, январь-июнь ойларида республикада 438,7 минг тонна суюлтирилган газ, 649,6 минг тонна автобензин, 536,7 минг тонна дизель ёқилғиси, 78,4 минг тонна мазут, 197,8 минг тонна полиэтилен ва 38,1 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2 695 та истеъмолчи томонидан жами 242 млн 213 минг кубометр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 231 млрд 866 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Таъкидланишича, январь-июль ойларида истеъмолчиларга 12 млрд 146 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 100 млн киловатт-соат ёки 9,6 фоиз кўп,- дейди Ҳасан Тошхўжаев.

107views0replies
0

Комментарии