• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 8 августа 2023

Бухорода 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини сотаётганлар ушланди

Улар 437,3 грамм олтин бўлакларини $7 минг ва 300 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

218
0
Коллаж UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаролар Ж.Р., Ж.Н. ва Ф.Ў. Шофиркон тумани ҳудудида жами 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини фуқаролар Р.Ш., Ф.Ш.га 7 минг АҚШ доллари ва 300 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


218
0