• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 8 августа 2023

Навоийда дарахт кесган корхона раҳбари 92 млн сўм жаримага тортилди

Аниқланишича, қурилиш вақтида 3 дона тут дарахти таг қисмидан кесиб ташланган.

271
0

Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Навоий шаҳар ҳудудида назорат рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбир давомида "Тонг" мажмуаси ҳудудида "innovatsion Group Navoiy" МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда 3 дона тут дарахти таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланган. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари Р.А.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга 92 млн 400 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда,- дейилади хабарда.


271
0