Охирги йилларда бутун дунёдаги каби Ўзбекистонда ҳам пластик жарроҳликка бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Ушбу жарроҳлик тури олдин одамларга фақатгина гўзаллик ва урф билан боғлик масалаларни эслатган бўлса, ҳозир унга бўлган муносабат мутлақо ўзгарган. Одамлар мутахассисларга муносиб яшашга халақит берадиган туғма нуқсонлар ва жисмоний муаммолар билан мурожаат қилишмоқда. Одамларга уларнинг ҳаётларини яхши томонга ўзгартиришга ёрдам бераётган профессионаллардан бири тиббиёт фанлари доктори, пластик жарроҳ ҳамда Renessans Clinic пластик ва эстетик жарроҳлик марказининг бош шифокори Санжар Шаропов ҳисобланади.
Санжар Шаропов у нега айнан ушбу касбни танлагани, Ўзбекистонда тиббиёт қайси даражада эканлиги, операциялар вақтидаги хавфлар ва унинг фикри бўйича нима унга шифокор номидан ғурурланишга ёрдам бериши ҳақида айтиб берди.
1. Нима учун тиббиёт ва пластик жарроҳлик йўналишини танлагансиз?
Тиббиёт йўналишини танлашимга сабаб оиламиз бўлган. Сабаби отам стоматологлар, соғлиқни сақлаш аълочиси. Биз ёшлигимиздан тиббиёт йўналишига меҳримизни отамизнинг қиладиган ҳаракатларидан ўзимизга андоза қилиб олганмиз. Ҳар қандай йигитга ўзининг отаси эскиз ҳисобланади. Бизда ҳам шунда бошланган. Ва кейинчалик тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирдик, талабалик вақтимизда ҳам амалиётда бизни операцияларга олиб киришган, кимгадир ёқарди, кимгадир ёқмасди. Менга эса бу нарса меҳр берган ва шунинг учун ҳам жарроҳлик йўналишининг янги тури эстетик ва пластиc хирургия йўналишини танлаганмиз. Ва шу тариқа бу клиникани барпо қилганмиз. Мана ҳозирда Renessans клиникаси республикада ўзининг етарлича нуфузига эга клиника.
2. Пластик жарроҳлик соҳасида қандай янги технологиялардан фойдаланасиз?
Пластик жарроҳлик янги йўналиш ва бу ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. XIX асрдаги скальпель билан ҳозир бу ишларни бажаролмайсиз. Ҳар бир зонанинг ўзига хос асбоб-ускуналари бор ва фақат шу пластиc жарроҳликка йўналган. Vaser аппарати ультра товушли липосакция аппарати ҳисобланади. Бунда беморларимиз операциядан кейин ўзлари орзу қилган терига эришади. Липоскулптурадан кўпроқ фойдаланамиз. Ҳозирда бу аёллар ва эркакларда кўпроқ бажариляпти. Кимдир озиш учун кимдир танасини коррекция қилиш учун. Бундан ташқари вибрацион липосакция тури ҳисобланади. Бу ҳам пластик жарроҳлик соҳасининг энг сўнгги ютуқларидан ва яна лазерли липосакция усуллари бор. Ҳозирда лазерли липосакцияни бошқа клиникаларда учратмадим. Бу ҳам танани операциядан кейин мушак ва тананинг бир бирга яхши бирикишини таъминлайди.
3. Пластик жарроҳлик билан боғлиқ хавфларни қандай камайтириш мумкин?
Бу кузатилиши мумкин бўлган эҳтимол. Бу тиббиёт ривожланган давлатларда ҳам бор бу нарса. Бу тасдиқланган. Яратган қачон бериб қачон олишини фақат ўзи билади. Буни биз назорат қила олмаймиз. Беморлар келиб гарантиянгиз борми дейишади. Биз гарантия берамиз қайсики: биз ўзимиз қиладиган методикамизга, фойдаланадиган асбоб ускунамизга, шу операция қилаётган беморимизга ёрдам беришга кўзимиз етади. Гарантиямиз шу ва яна стерилизациясига. Лекин организмнинг операциядан олдинги ва кейин ҳолати бу фақат яратганга аён. Операциянинг хавфлилик даражасига эътибор қиладиган бўлсак. Биринчи ўринда биз қилаётган амалиётларнинг биронтаси ҳаёт учун керак бўлган организмларга умуман таъсир қилмайди. Олинадиган ёғ бу организмнинг асосий озиқланувчи моддаси бўлгани учун организм уни йўқотганидан сўнг, енгил «қўрқувга» тушади дейиш мумкин. Ва операциядан кейин бизда махсус койкаларимиз бор. Беморлар койкаларимизда қолиб, бизни назоратимизда бўлиб, кейинчалик яхши ҳолатга келгандан кейин, у ҳам максимум 2-3 кунда кейин бемор кетиши мумкин.
4. Операциянгиз нархлари қанчалик мақбул деб ҳисоблайсиз?
Биз талабга яраша таклиф берамиз. Бу таклифнинг асоси қилинадиган харажатдан келиб чиқади. Бемор келяпти, қорнини олдирмоқчи ва кўкрагини катталаштирмоқчи ва кичиклаштирмоқчи. Ёки юзни торттирмоқчи. Шу амалиётларни бир вақтнинг ўзида амалга оширмоқчи. Бемор шуни талаб қиляпти биз талабга қараб таклиф берамиз. Ё бир босқичда қилдиринг ёки икки босқичда. Агар бир босқичда бўлса операция давомийлиги узоқ бўлади, давомийлиги узоқ бўлгандан кейин албатта харажат кўпаяди. Харажат кўпайгандан сўнг нарх ҳам шунга мослашади. Бизда липосакция амалиётлари 30 млн сўмдан то 50 млн гача боради. Бир аниқ нархни беморга айта олмаганимизнинг сабаби операцияга кетадиган ҳаракатлар, унинг давомийлиги ва беморнинг талаби.
5. Сизнингча, Ўзбекистон тиббиётининг даражаси хориж билан солиштирганда қандай?
Мен бажарадиган муолажани агар чет давлатда ҳам сўрашмаганда эди. Тиббиётимизнинг даражаси жуда ҳам паст деб ҳисоблаш мумкин. Операция қиладиган беморларимнинг 90% чет элликлар. 10% ҳамюртларимиз. Агар бизга ўхшаган мутахассислар кўп бўлса бу албатта тиббиётимизнинг нуфузни оширади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон тиббиётининг даражасини паст даражада деб ҳисобламайман. Ўрта даражада ҳам эмас. Мен баралла айтишим мумкин Ўзбекистон тиббиётининг даражаси юқори даражада кетмоқда.
6. Операция натижасидан норози бўлган беморлар бўлганми?
Бизни эшигимиздан ҳали ҳеч ким норози бўлиб кетмаган, норизо қилиб чиқармаймиз ҳам. Сабаби беморни операция қилдикми, қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар уни кўкрагимизни очиб қабул қилиб оламиз ва муаммоларини эшитамиз. Агарда муаммоси ҳақиқатда тиббий асосланган бўлса, агар ечими бўлса бажонидил қилиб берамиз. Муаммоси йўқ. лекин айрим ҳолатларда юзини максимал тортиб берганимизда ҳам камроқ тортибсиз, яна тортиб беринг дейишади, агар биз яна тортсанг тиббий чегарадан ўтиб кетишини айтамиз агар шунда ҳам рози бўлса кўпроқ тиббий кўникмалар бериб, вазиятни тушунтирамиз. Лекин ҳалигача низоли ҳолатлар келиб чиққани йўқ. операциянинг натижаси фақатгина хирургга боғлиқ эмас. Операциядан кейин врач томонидан берилган кўрсатмаларга беморнинг тўлиқ риоя қилиши. Агар бемор ва врач яхши ва илмий ёндашса, бир бирига ишонса, кўнгилсиз ҳолатлар кузатилмайди.
7. Айтингчи, нима учун ишингизни яхши кўрасиз?
Куни бўйи, камида 14 соат бу оқ ҳолатни киямиз. Бунга тушган меҳримиз осонликча пайдо бўлмаган. Буни ўқишлар давомида йиллар ўтган сари беморлар билан ишлаган сари янада мустаҳкамланади. Агарда оилада битта бемор туғма нуқсон билан туғилса, бу оила учун жуда ҳам катастрофик ҳолат ҳисобланади. Сиз бу ҳолатни тўғрилаб, болани соғлом ҳолатда берсангиз, бу оиланинг сизга берадиган меҳри, бу ота-онанинг сизга айтадиган раҳмати ва қанча-қанча йиллар давомида сизга айтадиган дуоси бу афсусни йўқотади. Бу афсус эмас. Бу ишонч бу ғурурга айланади. Биз албатта бундан ғурурланамиз. Шифокор бўлганимиз учун ҳам ғурурланамиз.
Реклама ҳуқуқи асосида