Мирзаев Шуҳрат Шаҳобутдинович — Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шуҳрат Мирзаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йил Тошкент молия институти ҳамда 2007 йил Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент шаҳридаги филиали, 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияларини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.