Поиск
RUUZ

Реклама

Westminster International School in Tashkent 2023-2024 ўқув йилига грант тақдим этмоқда

WIST – бу халқаро таълимнинг етакчи тажрибасини ўз ичига оладиган ва Британия ўқув режаси бўйича таҳсил олиш имконини берадиган халқаро хусусий мактаб.

198views0replies
0

Мактаб ўз ўқувчиларининг академик ютуқларини юқори баҳолайди ҳамда уларни ҳам Ўзбекистонда, ҳам бутун дунёда ҳаёт ва жамиятга ижобий таъсир кўрсатиш имконини берадиган муносиб таълим билан таъминлайди. WIST ўқув дастурлари бутун дунёда тан олинган ва жаҳоннинг энг яхши университетларига ўқишга киришга имкон беради.
Мактаб ўқувчилари Cambridge Assessment International Education (CAIE) ва Pearson Edexcel халқаро таълим ташкилотлари томонидан ўтказиладиган ва назорат қилинадиган халқаро имтиҳонларни топширишади. WIST ўзининг барча ўқувчиларига профориентация бўйича ёрдам беради ва Университет ва коллежларга қабул хизматининг (UCAS) рўйхатдан ўтган маркази ҳисобланади. Шунингдек, Халқаро мактаблар кенгаши (CIS) аъзоси ҳамда Марказий ва Шарқий Европа мактаблари ассоциациясининг (CEESA) ассоциацияланган аъзоси ҳисобланади.
Мактаб ёш ва иқтидорли ўқувчиларни грантдан фойдаланган ҳолда, WIST жамоасига қўшилишга таклиф қилади. Грантга аниқ бир фанга қизиқиш ва иқтидорга эга ҳамда ўқишдан ташқари машғулотларга катта қизиқиши бўлган ҳам янги ўқувчилар, ҳам ҳозирги ўқувчилар даъвогарлик қилиши мумкин. Номзодлар 1 сентябрь ҳолатига A-Level (Year 12) даражасига ўқишга кириш учун 16 ва Year 10 даражасига ўқишга кириш учун 14 ёш бўлишлари керак.
Грант дастури доирасида мактаб 10-синфга ўқишга кириш учун икки нафар номзод (номзодлар қаторига фақатгина ҳозирда давлат мактабларида ўқиётганлар киради) ва Year 12 дастурида ўқиш учун икки нафар номзод (номзодлар давлат, хусусий ёки халқаро мактабда ўқишлари мумкин) излайди.
Стипендия олиш учун қандай қилиб ариза топшириш ҳақидаги батафсил маълумотни wist.uz сайтидан олишингиз мумкин. Ариза топширишнинг охирги муддати – 2023 йил 14 август.
WIST халқаро даражага йўналтирилган инклюзив таълим принципларига амал қилади ҳамда академик мукаммаллик ва боланинг тўлиқ ривожланишига интилади.
Фарзандингизнинг келажаги ҳақида қайғурган ҳолда, эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолманг!
WIST: «Ҳаёт баркамоллигига эшикларни очамиз!»
Сайт: wist.uz
Instagram: @wist.uz
Facebook: @wist.uz
Телефон рақамлари: +99871 210-22-22, +99899 436-30-43.
Реклама ҳуқуқи асосида
198views0replies
0

Комментарии