Поиск
RUUZ

Общество

Толибон қайтариб юборган 67 та цистернадаги нефть ҳақиқатда сифатсизмиди?

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Афғонистоннинг Миллий стандартлар агентлиги берган хабарга муносабат билдирди.

708views0replies
0

afghanislamicpress.com

Аввалроқ, Афғонистоннинг Миллий стандартлар агентлиги нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборилгани ҳақида хабар бергандик. "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати мазкур хабарга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йил 17 май куни Uzbekistan GTL МЧЖ ва Туркия компанияси ўртасида синтетик дизель компонентини экспортга сотиш бўйича оффтейк шартномаси имзоланган.
24-26 июнь кунлари харидор талабномасига асосан Uzbekistan GTL МЧЖ томонидан жами 3,4 минг тонна (67 та вагон) маҳсулот Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги "Кенгсой" станциясидан экспорт қилиш учун харидорга топширилган.
Маҳсулотни экспорт қилиш жараёнида синтетик дизель ва унинг компоненти Афғонистоннинг ANSA (Афғонистон стандарт агентлиги) ташкилотида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида харидорга ҳам маълум қилинган. Харидор томонидан маҳсулот компонент сифатида анъанавий дизель билан компаундлаштирилган ҳолда Афғонистон бозорига олиб кирилиши режалаштирилгани билдирилган.
"Харидорга топширилган 3,4 минг тонна (67 та вагон) сифатли маҳсулот учун тўлов 100 фоиз амалга оширилган. Афғонистон ҳукумати томонидан Uzbekistan GTL МЧЖга сифатсиз маҳсулот сифатида қайтарилмаган. Шартнома шартларига асосан харидор маҳсулотни қайси давлатга олиб бориб қандай усулда сотишини ўзи белгилайди.
Маълумот ўрнида Uzbekistan GTL МЧЖ заводининг дизель ёнилғиси учун синтетик компонент EN 15940 Европа стандартига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина Ўзбекистонда "O’zDSt 3134-2017" давлат стандарти асосида ишлаб чиқарилади. Ҳозирча Афғонистонда бу стандарт жорий қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар доимий ва тизимли равишда халқаро ва миллий стандартларга мувофиқлаштириб борилади", - дейилади хабарда.
708views0replies
0

Комментарии