Поиск
RUUZ

Общество

Қиздан рад жавобини олгани учун унга тажовуз қилгани айтилган йигит ҳолатга изоҳ берди — видео

Унинг айтишича, аслида ҳолат бошқача бўлган. Интернетда тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

1045views0replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча, ижтимоий тармоқда бир йигит қиз ўтирган машина олдига келиб, унга техник шикаст етказгани акс этган видео тарқалди. Шундан сўнг, қатор ОАВлар шаҳар ИИББга таяниб, йигит қиз у билан танишмагани сабаб унга тажовуз қилганини ёзди.
Аммо, йигитнинг ўзи мазкур хабарларга муносабат билдириб, мурожаат қилиб чиқди. Унинг айтишича, дўстлари билан машинада кетаётганида ёнидан Gentra'да бир қиз ўтиб, уларни ҳақорат қилган. Шу сабаб йигит машина йўлини тўсиб, у билан гаплашиб олмоқчи бўлган. Аммо, қиз машина ойнасини очмагани ҳамда телефонининг камерасини ёқиб олгани сабаб, йигит жаҳл устида машинага шикаст етказган.
"Бу бўйича биз ИИББга ҳам бордик. Улар "қиз танишмагани сабаб машинага шикаст етказилгани ҳақида хабар бермаганмиз", дейишди", - дейди йигит.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати берган хабарда ҳам бу ҳақда (таҳрир - қиз йигит билан танишмагани) айтилмаган. Расмий хабарда йигит ва қиз ўртасида келишмовчилик содир бўлгани ва йигит қизнинг машинасига шикаст етказгани маълум қилинган.
"4 август куни тахминан соат 00:10 ларда Cobalt ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган М.Х. ҳамда Gentra ҳайдовчиси 1999 йилда туғилган Д.Т.лар орасида йўлда ўзаро келишмовчилик келиб чиққанлиги аниқланган. Натижада, М.Х. Gentra'га техник шикаст етказган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", - дейилади ИИББ хабарида.
1045views0replies
0

Комментарии