Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +30 даражагача пасаяди

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида хабар берди.

173views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага республика бўйича ҳарорат асосан +30...+35 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37...+39 даражагача бўлган нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради.
Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги чанг-тўзон билан соатига 13-18 м/с тезликда эсиши мумкин.
Ҳафта ўртасида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва +35...+37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +38...+39 даража бўлади. Ҳафта охирига келиб, ҳарорат фони яна +2...+3 даражага пасаяди.
Пойтахтда бугун, 7 август куни ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.
8-11 август кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги ўртача эсади. Ҳарорат 8 августда +32...+34 даража, 9-11 августда +34...+37 даража бўлади.
173views0replies
0

Комментарии